150 йиллик сир очилди: қишлоқдаги ғалати иншоот нима бўлиб чиқди?

2 дақиқа ўқиш12.1K
150 йиллик сир очилди: қишлоқдаги ғалати иншоот нима бўлиб чиқди?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Англиянинг Шарқий Сассекс графлигидаги Алфристон қишлоғида жойлашган тахминан 150 йиллик сирли иншоотнинг асл тарихи маҳаллий тарихчи Кевин Гордон томонидан архив хариталари ва тарихий ҳужжатлар ёрдамида аниқланди.
  • 1871 йилга оид харитадаги маълумотларга кўра, автомобиллар тураргоҳи яқинидаги мазкур обелисксимон қурилма аслида каптархона сифатида қурилгани маълум бўлди.

Англиянинг Шарқий Сассекс графлигидаги Алфристон қишлоғида жойлашган кичик чақмоқтошдан қурилган иншоот қарийб бир ярим асрдан буён маҳаллий аҳоли ўртасида турли баҳс ва тахминларга сабаб бўлиб келмоқда. Автомобиллар тураргоҳи яқинида қад ростлаган ушбу обелисксимон қурилманинг асл вазифаси ҳақида узоқ йиллар давомида турли қарашлар илгари сурилган. Энди эса маҳаллий тарихчи унинг ҳақиқий тарихи қандай бўлганини маълум қилди.

Кўп йиллар давомида бу сирли иншоот ҳақида турлича фикрлар айтилди. Айримлар уни қадимий ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун хизмат қилган минора, бошқалар эса ғишт пишириш печи деб ҳисоблаган. Ҳатто баъзилар уни тартиббузарларни вақтинча қамаб қўйиш учун мўлжалланган кичик қамоқхона бўлган, деган тахминларни ҳам илгари сурган.

Маҳаллий тарихчи Кевин Гордон эса архив хариталари ва тарихий ҳужжатларни ўрганиш орқали иншоотнинг ҳақиқий келиб чиқишини аниқлашга муваффақ бўлган. Унинг айтишича, ўзи ҳам бир пайтлар ҳазил аралаш унинг ҳақида турли ғаройиб назарияларни ўйлаб топган.

«Менинг энг ғалати тахминларимдан бири бу Виктория даврига оид кўмирда ишлайдиган ракета бўлгани, аммо у ҳеч қачон учмагани ҳақида эди», — дейди Кевин Гордон.

Тарихчининг таъкидлашича, эски хариталарда бу ҳудудда шамол тегирмони бўлгани қайд этилган. Бироқ у мазкур жойдан бир неча юз метр жанубда жойлашган бўлган. 1871 йилга оид харитада эса айнан шу ерда каптархона (dovecote) мавжудлиги кўрсатилган. Демак, бугунгача сирли ҳисобланган иншоот аслида каптархона сифатида қурилган.

Бироқ иншоот тарихи шу билан чекланмайди. ХХ асрга келиб бино анча эскириб, қаровсиз аҳволга тушиб қолган. Тарихчининг маълум қилишича, ўша даврда яқин атрофда яшаган хонадон эгаси ушбу бинодан фойдаланишга қарор қилган ва уни таъмирлаб, ўз фарзандлари учун кичик ўйин уйчасига айлантирган. Шу тариқа бир вақтлар каптархона бўлган қурилма кейинчалик болаларнинг севимли масканига айланган.

Ҳозирги кунда иншоот умумий жиҳатдан барқарор ҳолатда сақланиб қолган бўлса-да, унинг деворлари ва ташқи кўринишида вақт ҳамда табиат таъсири излари яққол кўзга ташланади.

Маҳаллий аҳоли учун тарихий аҳамиятга эга бўлган ушбу объект атрофида баҳслар ҳали ҳам давом этмоқда. Шу билан бирга, Шарқий Сассекс графлиги кенгаши мазкур иншоот расман маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаганини билдирган. Шу сабабли у махсус ҳуқуқий муҳофазага эга эмас.

Мутахассисларнинг фикрича, келажакда ушбу автотураргоҳ ёки унинг атрофида қурилиш ишлари амалга оширилса, иншоотни сақлаб қолиш, реставрация қилиш ёки расмий тарихий ёдгорлик сифатида рўйхатга олиш масаласи яна кун тартибига чиқиши мумкин.

Маданий мерос бўйича фаолият юритувчи ташкилотлар эса айнан шу каби кичик, сирли ва кўпчилик эътиборидан четда қолган иншоотлар маҳаллий тарихнинг кутилмаган саҳифаларини очиб беришини таъкидламоқда. Уларга кўра, ҳатто вазифаси тўлиқ маълум бўлмаган бундай объектлар ҳам ўтмишдаги ижтимоий ҳаёт, турмуш тарзи ва маҳаллий анъаналар ҳақида қимматли маълумотларни сақлаб қолган бўлиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?