Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 3 мингга яқинлашди

Венесуэлада юз берган вайронкор зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони кескин ошиб, қарийб 3 минг нафарга етди. Табиий офатдан кейин ўн кун ўтган бўлса-да, минглаб одамлар ҳанузгача бедарак деб ҳисобланмоқда.
Мамлакат парламенти спикери Хорхе Родригес маълум қилишича, сўнгги ҳисоб-китобларга кўра, зилзила қурбонлари сони 2 954 нафарга етган. Шунингдек, 16 592 нафардан ортиқ фуқаро турли даражада тан жароҳати олган.
Ҳозирда халқаро қутқарув гуруҳлари вайроналар орасидаги қидирув-қутқарув ишларини босқичма-босқич якунламоқда. Мутахассислар таъкидлашича, зилзила каби табиий офатларда тирик қолганларни қутқариб олиш учун энг муҳим вақт дастлабки 72 соат ҳисобланади. Бу муддат ўтгач, омон қолиш эҳтимоли кескин пасаяди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, офатнинг илк соатларида қутқарув хизматлари ҳали етиб келмагани боис, маҳаллий аҳоли яқинларини қутқариш учун вайроналарни ўз кучи билан тозалашга мажбур бўлган.
Айни пайтда расмийлар бедарак йўқолганларни излаш ишлари давом этаётганини билдирмоқда. Шу билан бирга, зилзила оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда.






























Изоҳлар 0
…