Олимлар Сирдарё балиқларида хавфли модда аниқлади

Олимлар Сирдарё балиқларида хавфли модда аниқлади
Қисқача

Олимлар Сирдарё балиқларида микропластик заррачалари аниқлади. Тадқиқотда балиқларнинг 60,7 фоизида микропластик мавжудлиги ва ҳар бир намунада ўртача 2,61 та заррача борлиги маълум бўлди. Балиқнинг йириклиги билан микропластик миқдори ўртасида бевосита боғлиқлик аниқланган. Бу ҳолат балиқларнинг соғлиғига ва озиқ занжирига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ўзбекистонда ўтказилган халқаро тадқиқот давомида Сирдарёнинг Чирчиқ ва Қорадарё ирмоқларидаги балиқларнинг 60,7 фоизи организмида микропластик заррачалари мавжудлиги аниқланди.

Тадқиқот Томск давлат университети, Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти ва Андижон давлат университети олимлари ҳамкорлигида ўтказилди. Мутахассислар 61 та балиқ намунасини таҳлил қилиб, ҳар бирида ўртача 2,61 та микропластик заррача борлигини қайд этди. Шунингдек, балиқ қанча йирик бўлса, унинг организмида микропластик миқдори ҳам шунча кўп бўлиши аниқланган.

Таҳлилларга кўра, топилган заррачаларнинг асосий қисми қадоқлаш материаллари эмас, балки синтетик микротолалардан иборат. Олимлар бу ҳолатни тўқимачилик саноати ривожлангани ва оқова сувларни тозалаш иншоотлари бундай толаларни тўлиқ ушлаб қола олмаслиги билан изоҳламоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, микропластик балиқларнинг овқат ҳазм қилиш, эндокрин ва иммун тизимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, пластик заррачалари озиқ занжири орқали бошқа тирик организмларга ҳам ўтиши эҳтимоли юқори.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар