Цунами лақабли ит 26 инсонни вайроналар остидан тирик топди

Цунами лақабли ит 26 инсонни вайроналар остидан тирик топди

Венесуэлада юз берган вайронкор зилзилалардан кейин қидирув-қутқарув ишларида иштирок этаётган Цунами лақабли хизмат ити 26 нафар инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишга ҳисса қўшди. Махсус тайёрланган ит вайроналар остида тирик қолганларни аниқлаб, қутқарувчиларга уларни тезроқ топиш имконини берди.

Табиий офат ҳудудида фаолият юритаётган кинология гуруҳи раҳбари Хорхе Беенснинг маълум қилишича, қутқарув операцияси давомида Цунами ёрдамида 26 нафар жабрланувчи тирик ҳолда аниқланган.

Мутахассиснинг айтишича, тўққиз ёшли Цунами вайроналар, кўчкилар ва бошқа фавқулодда вазиятларда одамларни қидиришга ихтисослашган. Бундай хизмат итларини тайёрлаш учун одатда уч-тўрт йил вақт сарфланади.

Цунами илгари Туркияда содир бўлган кучли зилзилалар оқибатларини бартараф этиш ишларида ҳам қатнашган. Ўшанда ҳам у бошқа қидирув гуруҳлари аниқлай олмаган жойлардан тирик қолган инсонларни топишга муваффақ бўлган.

Кинологнинг таъкидлашича, ҳозирда ҳам жамоа қутқарув штаби белгилаб берган ҳудудларда қидирув ишларини изчил давом эттирмоқда.

Венесуэла президенти вазифасини бажарувчи Делси Родригес Цунами ва унинг йўлбошчисига алоҳида миннатдорлик билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу жасур хизмат ити оғир кунларда кўплаб инсонлар учун умид рамзига айланган. Родригес Цунами ва унинг кинологининг меҳнати юзлаб қутқарувчилар саъй-ҳаракатларининг муҳим қисми эканини таъкидлади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар