Москва–Сочи рейси ҳақиқий концерт майдонига айланди

Москва–Сочи йўналишида парвоз қилаётган Aeroflot авиакомпанияси рейси йўловчилари кутилмаган мусиқий сюрпризга гувоҳ бўлди. Парвоз давомида таниқли хонандалар Леонид Агутин ва Владимир Пресняков самолёт бортида жонли концерт уюштирди.
Ноодатий чиқиш 1 июль куни ўтказилган Aguteens фестивали очилишига бағишланди. Кутилмаган концерт йўловчиларга байрамона кайфият улашиб, самолёт салонини гўёки кичик концерт залига айлантирди.
Қўшиқлар янграй бошлагач, йўловчилар санъаткорларга жўр бўлиб куйлади, кўпчилик эса унутилмас лаҳзаларни телефонлари орқали тасвирга олди. Самимий муҳит ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилинмоқда.
Концерт якунида барча йўловчилар ва хонандалар биргаликда машҳур “Aeroporty” қўшиғини ижро этиб, парвозни янада унутилмас воқеага айлантирди.






























Изоҳлар 0
…