АҚШнинг бир нечта штатида Мустақиллик куни отишмалар билан якунланди

1 дақиқа ўқиш202
АҚШнинг бир нечта штатида Мустақиллик куни отишмалар билан якунланди

АҚШда Мустақиллик кунини нишонлаш вақтида бир нечта шаҳарда отишмалар содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида олти киши ҳалок бўлган, ўнлаб фуқаро жароҳатланган, деб хабар беради NBC News.

Энг оғир ҳолатлардан бири Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманидаги Кони-Айлендда кузатилган. Қора ниқоб таққан қуролли шахс оилавий барбекюда бўлган одамларга ўқ узган. Натижада саккиз киши, шу жумладан тўрт нафар бола яраланган.

Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар пайтида Индиана, Калифорния, Миссури ва Огайода ҳам қуролли ҳужумлар қайд этилган. Айрим ҳолатларда қурбонлар вояга етмаганлар бўлган.

Флоридадаги Пенсакола марказида содир бўлган отишма 19 ёшли йигитнинг ўлимига сабаб бўлган. Ҳодисада яна олти киши жароҳат олган.

Индианадаги турли отишмаларда бир нафар аёл ва 10 ёшли бола ҳалок бўлган. Саккиз нафар катта ёшли фуқаро шифохонага олиб кетилган.

Миссурида 17 ёшли йигит вафот этган. Ўқ теккан яна икки нафар 16 ёшли ўсмир касалхонага ётқизилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?