Қулупнай савдоси жанжалга айланди: Ўш бозоридаги можаро

Қулупнай савдоси жанжалга айланди: Ўш бозоридаги можаро

Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги Райимбеков кўчасида жойлашган бозорда савдогарлар ва фермер ўртасида можаро юз берди. Ҳодиса акс этган видеолар қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Гувоҳларнинг айтишича, келишмовчилик бозорда қулупнай сотаётган фермер ҳамда маҳаллий савдогарлар ўртасида бошланган. Можаро авж олиши оқибатида фермернинг қулупнайлари эзиб ташланган, кийимлари эса йиртилган.

Мазкур ҳолат юзасидан "Ақ-Буура" милиция бўлими томонидан иш рўйхатга олинган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеа иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритиб, уларни тергов бўлимига олиб кетган.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан зарур экспертизалар тайинланган бўлиб, барча ҳолатлар юзасидан терговолди текширув ишлари давом эттирилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар