Саида Раметова миш-мишларга нуқта қўйди: “Жумадулла ака ҳаётлар”

Саида Раметова миш-мишларга нуқта қўйди: “Жумадулла ака ҳаётлар”

Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметова ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали турмуш ўртоғи, таниқли актёр Жумадулла Раметовнинг саломатлиги билан боғлиқ тарқалаётган миш-мишларга муносабат билдирди.

Актрисанинг айтишича, сўнгги кунларда кўплаб мухлислар ва танишлари Жумадулла Раметовнинг аҳволи ҳақида сўраб, ҳатто унинг вафот этгани ҳақидаги асоссиз хабарларга ишониб, таъзия ҳам билдираётганини айтган.

Шу сабабли Саида Раметова турмуш ўртоғини видеода мухлисларига кўрсатиб, унинг аҳволи яхши эканини маълум қилди.

“Ассалому алайкум, азиз мухлисларимиз. Кўпчилик Жумадулла ака яхшиларми, деб сўраяпти. Ҳатто айримлар 'вой' деб таъзия ҳам билдиришмоқда, Жумадулла ака оламдан ўтибдилар, деб ўйлашибди. Худога шукур, ҳаётлар, яхшилар. Ҳозир бир шифохонада, бир уйда бўладилар. Яқинда 70 ёшни ҳам қарши олдилар. Жуда бахтлимиз. Кўпчилик шундай саволлар бергани учун ўзларини кўрсатяпман. Насиб қилса, яқин орада эварали ҳам бўламиз. Дуода бўлинглар”, — деди актриса.

Мазкур видео қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Изоҳларда мухлислар Жумадулла Раметовга соғлик ва узоқ умр тилаб, тезроқ соғайиб кетиши учун эзгу тилаклар ва дуоларини йўллашмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар