Франциядаги машҳур музейдан ноёб экспонатлар ўғирланди

1 дақиқа ўқиш154
Франциядаги машҳур музейдан ноёб экспонатлар ўғирланди

Францияда жойлашган Lalique музейидан 20 га яқин ноёб экспонат ўғирланди. Дастлабки баҳолашга кўра, йўқолган буюмларнинг умумий қиймати 4 миллион еврогача етиши мумкин.

Манбаларнинг хабар беришича, жиноят 5 июль куни кечқурун содир этилган. Номаълум шахслар кириш эшигини бузган, олтита шиша витринани синдирган ва экспонатларни олиб кетган.

Ҳодиса вақтида музейнинг сигнализация тизими ишга тушган. Аммо полицияга биринчи хабар қўриқлаш хизмати томонидан эмас, фаррош томонидан берилган. Шу сабаб хавфсизлик ходимларининг ҳаракатлари ва нега тезкор чора кўрилмагани текширилмоқда.

Lalique музейи 2025 йил октябрида Луврда юз берган ўғирликдан кейин кучайтирилган назоратга олинган эди. Бироқ қўшимча чораларга қарамай, жиноятчилар музейга кириб, қимматбаҳо экспонатларни олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Музей Рене Лалик ва унинг ижодий меросига бағишланган. Француз устаси заргарлик ва шиша санъатида, айниқса ар-нуво ҳамда ар-деко услубларидаги асарлари билан машҳур.

Ҳозир полиция ўғирланган экспонатларни қидирмоқда. Тергов доирасида кузатув камералари ёзувлари, сигнализация маълумотлари ва музей ходимларининг кўрсатмалари ўрганилмоқда.

Аввалроқ Лувр музейидан ўғирланган осори-атиқалар 88 миллион еврога баҳоланган эди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?