Германияда жазирама иссиқ оқибатида 800 дан ортиқ киши вафот этди

Германияда жазирама иссиқ оқибатида 800 дан ортиқ киши вафот этди

Германияда апрель ойи бошидан июнь охиригача давом этган жазирама даврида 800 дан ортиқ киши вафот этган. Роберт Кох институти бу рақамларни 6 апрелдан 21 июнгача бўлган давр бўйича ҳисоблаб чиққан.

Ҳисоботда айтилишича, иссиқ ҳаво айниқса сурункали касалликлари бор одамлар учун хавфли бўлган. Кўплаб ҳолатларда юқори ҳарорат мавжуд касалликларни оғирлаштирган ва бу ўлимга олиб келган.

Иссиқлик билан боғлиқ ўлимлар тиббий ҳужжатларда ҳар доим ҳам алоҳида кўрсатилмайди. Шу сабаб мутахассислар ҳақиқий кўламни статистик усуллар орқали баҳолайди.

Бунинг учун Федерал статистика бошқармасининг ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотлари ҳамда мамлакат бўйлаб жойлашган 52 та метеостанциянинг ҳарорат кўрсаткичлари ўрганилган.

Энг кўп қурбонлар 85 ёш ва ундан катта фуқаролар орасида қайд этилган. Уларнинг сони қарийб 500 нафарни ташкил қилган. 75–84 ёшлилар орасида 190 та, 65–74 ёшлилар орасида 80 та ўлим ҳолати аниқланган. 65 ёшдан кичиклар орасида эса 40 га яқин киши вафот этган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар