Университет ходими ишга тикланиб, унга ярим миллиард сўмдан ортиқ зарар тўлаб берилди

Ҳар бир фуқаронинг муносиб меҳнат қилиш ва ўз меҳнати учун ҳақ олиш ҳуқуқи қонун билан кафолатланган. Ана шундай ҳолатлардан бирида хусусий университетда фаолият юритган собиқ ходим А.А. ўз ҳуқуқларини тиклаш мақсадида судга мурожаат қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг қарорига асосан, ходимнинг бузилган меҳнат ҳуқуқлари тикланиб, унинг фойдасига ишга тиклаш ўрнига қўшимча товон пули, мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи, фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация, маънавий зарар ҳамда бошқа тўловларни ундириш белгиланди.
Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, давлат ижрочилари томонидан зудлик билан ижро ҳаракатлари бошланди. Қарздорга ихтиёрий муддат берилган бўлса-да, суд қарори белгиланган муддатда бажарилмади.
Шундан сўнг давлат ижрочилари томонидан қонунчиликда белгиланган мажбурий чоралар қўлланилиб, банк ҳисоб рақамларига банд қўйилди ҳамда бошқа ижро ҳаракатлари амалга оширилди.
Олиб борилган самарали ижро ҳаракатлари натижасида хусусий университет томонидан собиқ ходим А.А. фойдасига жами 575 миллион сўмдан ортиқ маблағ тўлиқ ундирилди.
Инсон қадри ва унинг меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш — Бюро органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан биридир.































Изоҳлар 0
…