Россияда бензин танқислиги отларга бўлган талабни кескин оширди

Россияда бензин танқислиги отларга бўлган талабни кескин оширди

Россиянинг айрим ҳудудларида ёқилғи тақчиллиги сабаб отларга бўлган талаб кескин ортди. Бензин топиш қийинлашгани ортидан қишлоқ аҳолиси автомобиллар ўрнига яна анъанавий транспорт воситаси — отлардан фойдаланишга қайтмоқда.

Маҳаллий аҳоли фикрича, от боқиш айрим ҳолларда УАЗ ёки Niva автомобилларини мунтазам ёқилғи билан таъминлашдан ҳам арзон ва қулайроқ. Отлар йўлсиз ҳудудларда ҳаракатланиш, ўрмонга бориш, пичан ташиш ҳамда турли хўжалик ишларини бажаришда самарали восита бўлиб хизмат қилмоқда.

От фермалари эгалари Mash нашрига берган маълумотларига кўра, сўнгги ҳафталарда харидорлар сони бир неча баробарга ошган. Авваллари битта отни сотиш учун ойлар давомида кутишга тўғри келган бўлса, ҳозир айрим отхоналарда бир ой ичида 7–8 бош от сотилмоқда ёки олдиндан брон қилинмоқда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, талабнинг ошиши мингга яқин отнинг қассобга топширилишининг олдини олган. Ҳозирда отларнинг нархи ёши, насли ва ҳолатига қараб 100 мингдан 200 минг рублгача баҳоланмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар