Йўқолган британиялик 10 кун Барселонада дам олди

Испаниянинг Барселона шаҳрида бедарак йўқолган деб қидирувга берилган британиялик эркак аслида 10 кун давомида шаҳарда сайр қилиб, таътилини давом эттиргани маълум бўлди. Бу воқеа полиция ва унинг яқинларини ҳайратда қолдирди.
Маълумотларга кўра, Майкл исмли эркак парвоз вақтида самолёт алмаштириш жараёнида телефони ва авиачипталарини йўқотиб қўйган. Уйига қайтишнинг иложи бўлмагач, у вазиятни муаммо сифатида қабул қилиш ўрнига Барселонада қолишга қарор қилган.
Шу 10 кун давомида у шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини кезган, футбол учрашувларини томоша қилган, бар ва кафеларда вақт ўтказган. Бу орада унинг яқинлари эса эркакдан дарак бўлмагани сабаб хавотирга тушиб, полиция ҳамда Интерполга мурожаат қилган.
Қидирув ишлари давом этаётган бир пайтда Майкл орадан 10 кун ўтиб Барселонадаги меҳмонхоналардан бирида топилди. Унинг соғ-саломат экани аниқланган бўлиб, воқеа ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.






























Изоҳлар 0
…