Дилдора Зокирова “Эл-юрт фидокори” нишони билан тақдирланди (видео)

Актриса Дилдора Зокирова ўзининг Instagram саҳифаси орқали мухлислари билан қувончли хабарни бўлишди. Санъаткор 5 июль куни бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимида “Эл-юрт фидокори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Актриса ушбу қувончли воқеа акс этган видеони ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб, қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:
“Кечаги кун жуда ҳам гўзал воқеаларга бой тарзда ўтди. Ростини айтсам, тақдирланганларни кўриб ҳавас қилардим. Ниҳоят, мени ҳам табриклашингиз мумкин.”
Маросимдаги энг таъсирли лаҳзалардан бири эса Дилдора Зокированинг мукофотни олиш учун саҳнага фарзандини бағрига босган ҳолда чиққани бўлди. У кўкрак нишонини қўлга олгач, уни онасига узатиб: “Сиз бунга муносибсиз!” дея эҳтиром бажо келтирди.
Актрисанинг ушбу самимий ҳаракати ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортди. Изоҳларда мухлислар уни юксак мукофот билан табриклаб, ижодий фаолиятига омад ва янги ютуқлар тилашмоқда.






























Изоҳлар 0
…