Дунёдаги энг катта қоғоз самолёт рекорд ўрнатди

Италияда талабалар томонидан ясалган улкан қоғоз самолёт муваффақиятли парвоз қилиб, Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Гигант самолёт бир уринишда 59 метр масофани босиб ўтиб, аввалги рекордни ортда қолдирди.
Ноёб лойиҳа устида Пиза шаҳридаги талабалар бир неча ой давомида ишлаган. Улар оддий қоғоз самолётни улкан ўлчамда ясаш билан бирга, унинг ҳақиқатан ҳам уча олишини таъминлашга муваффақ бўлишди.
Рекордчи самолётнинг узунлиги 7 метр, қанотлари кенглиги 20 метр, оғирлиги эса 28,5 килограммни ташкил этади. Шунга қарамай, у ҳавода 59 метр масофани босиб ўтиб, янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Шу кунгача ушбу йўналишдаги рекорд 13 йил давомида Германия талабалари қўлида эди. Улар узунлиги 5 метр бўлган қоғоз самолётни 18 метр масофага учиришга муваффақ бўлишганди. Италиялик ёшларнинг натижаси эса аввалги рекордни бир неча баробарга яхшилади ва янги тарихий натижа сифатида қайд этилди.






























Изоҳлар 0
…