Қуруқликда яшайдиган ғаройиб балиқ ҳақида эшитгансизми?

Қуруқликда яшайдиган ғаройиб балиқ ҳақида эшитгансизми?

Балиқлар фақат сувда яшайди, деб ўйласангиз, адашасиз. Табиатда шундай ноёб жонзот борки, у дарахтга чиқади, қуруқликда бемалол ҳаракатланади ва ҳатто ҳаётининг катта қисмини океан эмас, лойли қирғоқларда ўтказишни афзал кўради. Бу — лойли сакровчи балиқ.

У ўзининг кучли ва ёпишқоқ сузгичлари ёрдамида тик қияликлар, илдизлар ва ҳатто дарахт таналарига ҳам осонгина тирмашиб чиқади. Қуруқликда эса оёқлари бўлмаса ҳам, кучли сакрашлар орқали ҳаракатланади. Айниқса жуфт излаш мавсумида урғочи балиқлар эътиборини тортиш учун лой устида баланд-баланд сакрайди.

Лойли сакровчи балиқнинг яна бир ўзига хос хусусияти унинг кўзлари билан боғлиқ. Ҳавода кўзлари қуриб қолмаслиги учун у уларни вақти-вақти билан бош суяги ичига тортади. Шу тариқа кўзлари намланиб, нормал фаолиятини сақлаб қолади.

Loyqa ustida turgan kichik, jigarrang loy sakragichi balig'i.

Бу жонзотлар ўз ҳудудини ҳам қаттиқ ҳимоя қилади. Рақибига дуч келганда улар бир-бирига қарши кескин кураш олиб боради ва қўрқинчли, бўғиқ товушлар чиқариб, рақибини чўчитишга ҳаракат қилади.

Энг ҳайратланарли жиҳатларидан яна бири шундаки, лойли сакровчи балиқлар ер остида чуқур инлар қазийди. Улар оғзида ҳаво пуфакчаларини ташиб кириб, ин ичида ўзига хос ҳаво захирасини ҳосил қилади. Бу эса уларга сувдан ташқарида ҳам узоқроқ вақт яшаш имконини беради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар