Колумбияда ғалати ҳид сигир ўғриларини фош қилди

Колумбияда полиция томонидан ўтказилган навбатдаги профилактик рейд кутилмаган натижа берди. Йўл патрули оддий текширув вақтида автомобилдан келаётган кучли гўнг ҳидидан шубҳаланиб, транспорт воситасини тўхтатган.
Автомобил кўздан кечирилганда, унинг орқа ўриндиқларига иккита сигир жойлаштирилгани аниқланган. Ҳолат полициячиларни ҳам ҳайратда қолдирган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайвонлар маҳаллий фермалардан ўғирлаб кетилган бўлиб, гумонланувчилар уларни бошқа ҳудудга олиб кетаётган бўлган. Ҳозирда сигирлар тегишли тартибда ваколатли органларга топширилган ва уларни қонуний эгаларига қайтариш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Чорва ўғирлашда гумон қилинаётган шахслар қўлга олиниб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…