Ҳиндистонлик севишганлар Россиялик руферларнинг хавфли ҳаракатини такрорлашга уринди (видео)

Ҳиндистонлик севишганлар Россиялик руферларнинг хавфли ҳаракатини такрорлашга уринди (видео)

Ҳиндистондаги қишлоқлардан бирида севишганлар ижтимоий тармоқ учун романтик ролик тайёрлаш мақсадида юқори кучланишли электр узатиш минорасига чиққан.

Маълум бўлишича, улар Россиялик руферлар Анжела Николау ва Иван Биркуснинг Нью-Йоркдаги чиқишини такрорлашга уринган.

Ёшлар қишлоқдаги энг баланд иншоот тепасига кўтарилганидан кейин маҳаллий аҳоли хавфдан хавотирланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Полиция ва масъул ходимлар уларни хавфсиз ҳолда пастга туширган.

Мутахассислар электр узатиш линиялари яқинида ҳатто симларга тегмасдан туриб ҳам кучли ток зарбаси олиш мумкинлигини таъкидламоқда. Баландликдаги нотўғри ҳаракат эса қулаш хавфини янада оширади.

Аввалроқ, 1 июль куни Анжела Николау ва Иван Биркус "Empire State Building" биносининг юқори қисмида никоҳ таклифи саҳнасини уюштирган эди.

Улар воқеадан сўнг ушланган ва саккизта айблов эълон қилинган. Иш бўйича суд жараёни 24 август куни ўтказилиши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар