Сурхондарёда она 7-синф ўғлига машина бошқаришга рухсат берди

Сурхондарёда она 7-синф ўғлига машина бошқаришга рухсат берди

Сурхондарё вилоятида вояга етмаган болага автомобил бошқаришга рухсат берилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан текширув ўтказилди.

Аниқланишича, воқеа Сурхондарё вилоятининг Узун туманида содир бўлган. Видеода 7-синф ўқувчиси Tracker русумидаги автомобилни бошқариб кетаётгани, унинг ёнида ўтирган онаси эса ўғлининг автомобил ҳайдаётганидан фахрланишини айтаётгани акс этган.

Текширув давомида маълум бўлишича, 38 ёшли аёл туғилган куни муносабати билан ўғлига автомобилни бошқаришга рухсат берган. Суҳбат чоғида ўқувчи машина ҳайдашни онаси ўргатганини айтган. Шунингдек, у ҳозир ўқишдан кўра пул топишга кўпроқ қизиқишини ҳам билдирган.

Ҳолат юзасидан қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилди. Автомобил жарима майдончасига жойлаштирилди, аёлга эса фарзанд тарбияси бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармагани ҳамда бошқарув ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга транспорт воситасини топширгани учун маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Масъуллар вояга етмаган шахсларга автомобил бошқаришга рухсат бериш нафақат қонунбузарлик, балки йўл ҳаракати хавфсизлиги учун ҳам жиддий хавф туғдиришини эслатиб ўтишди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар