Хитойда сув тошқинидан сўнг юзлаб илонлар қишлоқларга тарқалди

Хитойда сув тошқинидан сўнг юзлаб илонлар қишлоқларга тарқалди

Хитой жанубидаги Гуангхи автоном районида кучли ёғингарчилик ва Майсак тўфони ортидан юзага келган сув тошқинлари кутилмаган муаммога сабаб бўлди. Табиий офат оқибатида илонлар етиштириладиган фермалардан қарийб 900 та илон қочиб кетиб, яқин атрофдаги бир нечта қишлоқларга тарқалган.

Маҳаллий расмийларнинг маълум қилишича, илонларнинг аксарияти заҳарсиз бўлса-да, улар орасида ёввойи ва заҳарли турлари ҳам бўлиши эҳтимоли инкор этилмаяпти. Шу сабабли аҳоли эҳтиёткор бўлишга чақирилган.

Ҳозирда ҳудудда махсус хизматлар томонидан илонларни тутиш ва хавфсиз жойга олиб чиқиш ишлари давом этмоқда. Мутахассислар қишлоқ аҳолисига баланд ўтлоқлар, бутазорлар ва сув босган ҳудудларда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни тавсия қилмоқда.

Мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилиниб, кўплаб фойдаланувчилар табиий офатлар кутилмаган ва хавфли оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидламоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар