"Кечир" ёзувли автомобил ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлди

Ижтимоий тармоқларда қизиқарли видео кенг тарқалмоқда. Унда ҳаракатланаётган ҳайдовчи олдинда махсус автоэвакуаторда олиб кетилаётган Zeekr 007 GT автомобилини тасвирга олган.
Видеода энг кўп эътибор тортган жиҳат автомобилнинг давлат рақами ўрнида «Кечир» деган ёзув жойлаштирилганидир. Бу ҳолатни тасвирга олган ҳайдовчи ушбу автомобил бир йигит томонидан севгилисидан узр сўраш мақсадида тайёрланган совға бўлиши мумкинлигини тахмин қилади.
Унинг айтишича, қимматбаҳо Zeekr 007 GT автомобили махсус безатилиб, давлат рақами ўрнига «Кечир» ёзуви ўрнатилган. Бу эса кўпчиликда қизиқиш уйғотган.
Ҳозирча мазкур воқеа юзасидан расмий маълумот ёки видео иштирокчиларининг изоҳи мавжуд эмас. Шу боис видеода айтилган маълумотлар ҳозирча тасдиқланмаган.
Шунга қарамай, тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилиниб, фойдаланувчилар томонидан турлича фикрлар билдирилмоқда.































Изоҳлар 0
…