АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи ўлим билан якунланган ЙТ бўйича айбланмоқда

АҚШда ўзбекистонлик ҳайдовчи ўлим билан якунланган ЙТ бўйича айбланмоқда

АҚШда 42 ёшли ўзбекистонлик Беҳзод Асраров ўлим билан якунланган йўл-транспорт ҳодисасидан кейин жиноий иш фигурантига айланди. Ҳалокатда Массачусетс университети футбол жамоасининг 21 ёшли дарвозабони вафот этган.

Маълумотларга кўра, Асраров бошқарувидаги юк машинаси спортчи бўлган енгил автомобил билан тўқнашган. Шундан кейин юк машинаси қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва яна бир нечта тўқнашувларга сабаб бўлган.

Тергов маълумотларида ҳайдовчи АҚШга 2024 йилда грин-карта орқали келгани айтилмоқда. У инглиз тилини билмагани сабаб полиция ходимлари у билан онлайн таржимон орқали мулоқот қилган.

Асраровга нисбатан далилларни яширишга уриниш бўйича ҳам айблов қўйилган. Тергов версиясига кўра, у авариядан кейин видеорегистраторни ечиб олган, учта телефон ва иш вақтини ҳисобга олувчи қурилмани шикастлаган. Бу орқали юк машинасининг ҳаракатига оид маълумотларни яширишга урингани тахмин қилинмоқда.

Ҳозирда унга эҳтиётсизлик орқасидан одам ўлимига сабаб бўлиш ва далилларни сохталаштириш бўйича айбловлар қўйилган.

Ушбу воқеа АҚШда муҳокамаларга сабаб бўлди. Мамлакат транспорт вазири инглиз тилини билмайдиган юк машинаси ҳайдовчиларига ишлашни тақиқлаш масаласини кўтарган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар