Дунёда яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхати тузилди!

Monocle журнали яшаш учун энг қулай шаҳарлар бўйича янги рейтингни тақдим этди.
Рўйхатнинг биринчи поғонасини Токио эгаллади. Копенгаген иккинчи, Лиссабон эса учинчи ўринда қайд этилди.
Ўнталикдан Европа ва Осиё-Тинч океани минтақасидаги йирик шаҳарлар ўрин олган. Улар орасида Вена, Сидней, Цюрих, Мадрид, Париж, Мюнхен ва Осло бор.
Журнал рейтингни тузишда шаҳарлардаги яшаш шароитига таъсир қилувчи бир қатор омилларни ҳисобга олган. Жумладан, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси, хавфсизлик, сиёсий барқарорлик, яшил майдонлар, овқатланиш масканлари сифати ҳамда харид қилиш имкониятлари баҳоланган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…