Ҳимолай сирлари: Everest чўққисидаги денгиз қолдиқлари нимадан дарак беради?

Everest бугун Ер юзидаги энг баланд чўққи сифатида танилади. Аммо унинг юқори қатламларида топилган оҳактошлар ва қадимги денгиз жонзотлари қoldиқлари бу ҳудуд бир вақтлар океан тубида бўлганини англатади.
Олимлар буни Ҳимолай тоғларининг пайдо бўлиши билан изоҳлайди. Тахминан 50 миллион йил аввал Ҳиндистон плитаси шимолга силжиб, Осиё плитаси билан тўқнашган.
Тўқнашув жуда кучли босим ҳосил қилган. Натижада Тетис океани тубида тўпланган чўкинди жинслар ва оҳактошлар аста-секин юқорига кўтарилган. Кейинчалик айнан шу қатламлар Ҳимолай тоғ тизимасининг бир қисмига айланган.
Денгиз жонзотларининг қолдиқлари ҳам ушбу жинслар ичида сақланиб қолган. Шу сабаб Эверест чўққисида топиладиган денгиз излари тоғнинг қадимий океан тубидан кўтарилганини кўрсатувчи далиллардан бири саналади.
Бу жараён ҳали ҳам тўлиқ тўхтагани йўқ. Ҳимолай тоғлари тектоник ҳаракатлар сабаб жуда секин бўлса-да, кўтарилишда давом этмоқда.































Изоҳлар 0
…