Илк бор робот 6 минг метрлик чўққини забт этди

Илк бор робот 6 минг метрлик чўққини забт этди

Эквадорда Пемба номли гуманоид робот тарихда илк бор денгиз сатҳидан 6 минг метрдан баланд чўққига муваффақиятли кўтарилиб, янги рекорд ўрнатди.

Робот инсонлар кўмагида мамлакатдаги энг баланд нуқталардан бири бўлган Чимборасо вулқони чўққисини забт этди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу йўналиш мураккаб релъефи ва баландлиги сабабли ҳатто кўплаб тажрибали альпинистлар учун ҳам жиддий синов ҳисобланади.

Пемба қийин маршрутни муваффақиятли босиб ўтиб, чўққига етганидан сўнг ўзига хос тарзда ғалабани рақс билан нишонлади. Ушбу лаҳзалар акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди.

Лойиҳа муаллифлари эндиликда роботни янада такомиллаштириш устида ишламоқда. Уларнинг навбатдаги мақсади — Пемба ёрдамида дунёнинг энг баланд чўққиси бўлган Эверестни забт этиш.

Tog' cho'qqisida alpinist maxsus kiyim kiydirilgan maneken bilan birga turibdi.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар