Дунёдаги энг йирик банан ҳақида эшитганмисиз?

Дунёдаги энг йирик банан ҳақида эшитганмисиз?

Кўпчилик бананнинг ўнлаб навлари борлигини билади. Бироқ Хуа Моа номли банан тури ҳақида эшитганлар жуда кам. У дунёдаги энг йирик ва энг ноодатий банан навларидан бири ҳисобланади.

Хуа Моа бананининг узунлиги 25 сантиметргача, эни эса қарийб 10 сантиметрга етади. Унинг вазни баъзан 450 граммгача чиқади. Шу сабабли битта Хуа Моа банани оддий бананлардан бир неча баробар йирик бўлади.

Бу нав асосан Гавайи оролларида етиштирилади. У нафақат ҳажми, балки ўзига хос таъми ва юмшоқ тузилиши билан ҳам қадрланади. Маҳаллий аҳоли уни кўпинча қовуриб ёки пишириб истеъмол қилади.

Бироқ Хуа Моани етиштириш осон эмас. Мутахассисларнинг таъкидлашича, у турли ўсимлик касалликларига жуда сезгир. Шу сабабли сўнгги йилларда унинг плантациялари кескин камайиб, ушбу ноёб банан нави тобора камёб бўлиб бормоқда.

Бугунги кунда Хуа Моа нафақат ўзининг улкан ҳажми, балки кам учраши билан ҳам дунёдаги энг қизиқарли банан навларидан бири сифатида эътироф этилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар