Эрлинг Холанднинг қиз қиёфадошлари тармоқларда машҳур бўлмоқда!

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Эрлинг Холандга ўхшатилаётган қизлар ҳақидаги постлар кўпайди. Норвегиялик ҳужумчининг қиёфадошлари орасида аёллар ҳам борлиги фойдаланувчилар ўртасида муҳокама қилинмоқда.
Улардан бири Emma Willman исмли қиз. Унинг видеолари остида кўплаб фойдаланувчилар ташқи кўриниши Эрлинг Холандни эслатишини ёзмоқда. Изоҳларда бу ўхшашлик ҳақида ҳазиллар ҳам, жиддий фикрлар ҳам учрайди.
Айтилишича, Холанднинг ўзи ҳам бундай ўхшатишларга бефарқ эмас. Футболчи қиёфадошлари ҳақидаги чиқишларни кўриб, ўз муносабатини билдирган ҳолатлар ҳам кузатилган.

Яна бир қиёфадош сифатида россиялик 24 ёшли модель тилга олинмоқда. У Холандга тақлид қилинган видеоларни саҳифасига жойлайди. Шу роликлардан бири бир кунда 50 миллиондан ортиқ кўриш тўплагани айтилмоқда.
Бундай видеолар футбол мухлислари орасида ҳам, оддий фойдаланувчилар орасида ҳам тез тарқалмоқда. Эрлинг Холанднинг ўзига хос ташқи қиёфаси эса бу мавзудаги ҳазил ва таққослашлар учун яна бир сабаб бўляпти.































Изоҳлар 0
…