2028 йилда Samsung илк сузувчи маълумотлар марказларини тақдим этади

2028 йилда Samsung илк сузувчи маълумотлар марказларини тақдим этади

Samsung компанияси 2028 йилнинг иккинчи чорагида ўзининг илк сузувчи маълумотлар марказларини (дата-марказларини) ишга туширишни режалаштирмоқда. Компания мазкур инновацион лойиҳа орқали маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш соҳасида янги босқични бошлашни мақсад қилган.

Datacenter Dynamics нашрининг хабар беришича, Samsung Heavy Industries аллақачон бир нечта истиқболли лойиҳалар устида фаол иш олиб бормоқда. Компания яқин вақт ичида ана шундай сузувчи дата-марказларни барпо этиш бўйича дастлабки буюртмаларни қабул қилишни кутмоқда.

Ушбу ташаббусни амалга ошириш мақсадида Samsung Heavy Industries Грециянинг Capital кемасозлик компанияси ҳамда Буюк Британиянинг Lloyd’s Register классификация жамияти билан ўзаро англашув меморандумини имзолади. Ҳамкорлик келишувига мувофиқ, Samsung технологик платформани ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Capital компанияси лойиҳалар ва инвесторларни жалб қилиш ишларини олиб боради. Lloyd’s Register эса назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва техник талабларни мувофиқлаштиришда кўмаклашади.

Халқаро ҳамкорлик ва инновацион ечимлар

Бундан ташқари, шу йилнинг май ойида Samsung Heavy Industries АҚШнинг Mousterian Corporation (M3) компанияси билан ҳам ҳамкорлик шартномасини имзолаган эди. Ушбу келишув саноат миқёсидаги сузувчи маълумотлар марказларини биргаликда ишлаб чиқишга қаратилган. Қайд этилишича, M3 компанияси асосчилари аввал ҳам Nautilus сузувчи дата-маркази лойиҳасини ишлаб чиқишда иштирок этган.

Айни пайтда жаҳондаги кўплаб технологик компаниялар сузувчи инфратузилма лойиҳаларига катта қизиқиш билдирмоқда. Мутахассислар фикрича, қуруқликда ер майдонларининг тобора камайиб бораётгани ва уларнинг нархи ошиб кетиши сабабли бундай объектлар келажакда анъанавий дата-марказларга нисбатан анча тежамкор ва самарали ечим бўлиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар