Японияда “Бави” тўфони: 12 киши жабрланди (видео)

Японияда “Бави” тўфони: 12 киши жабрланди (видео)

Япониянинг жанубидаги Окинава префектурасида кучли "Бави" тўфони оқибатида ўн икки киши жабрланди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, одамлар асосан учаётган буюмлар зарбидан жароҳат олган ёки кучли шамолдан йиқилган. Мияко курорт оролидаги икки сайёҳ аёл тўлқинлар томонидан олиб кетилган, бироқ улар жароҳат олиб, қирғоққа чиқишга муваффақ бўлишган.

Шамол тезлиги тўфон зонасида 40 м/с дан ошади, айрим жойларда 55 м/с гача етади. Бундай тезликлар енгил автомобилни ағдариб юбориши мумкин. "Бави" Окинава ҳудуди бўйлаб шимоли-ғарбга, Хитой қирғоқлари томон соатига 25 км тезликда ҳаракатланмоқда.

Шиддатли шамол кучли жала билан бирга келади. 12 июль куни эрталаб вилоятда 250 мм гача ёғингарчилик бўлиши мумкин. Расмийлар аҳолини сув тошқини ва кўчки хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар