Қорақалпоғистонда жазирама туфайли боғчалар вақтинча ёпилди

Қорақалпоғистонда жазирама туфайли боғчалар вақтинча ёпилди

Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши муносабати билан Нукус шаҳри ва яна саккиз тумандаги давлат ҳамда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, жазирама об-ҳаво шароити сабабли шаҳар ва туман ҳокимларининг қарорлари асосида бир қатор ҳудудлардаги боғчалар белгиланган муддатга ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади.

Хусусан, Нукус шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари 2026 йил 13 июлдан 18 июлгача ёпилади. Амударё туманида ушбу чеклов 13 июлдан 15 июлгача амал қилади. Беруний, Тахиатош, Шуманай, Мўйноқ, Қонликўл ва Тўрткўл туманларида боғчалар 13 июлдан 17 июлгача фаолият юритмайди. Хўжайли туманида эса таътил муддати 13 июлдан 18 июлгача давом этади.

Вазирликнинг таъкидлашича, мазкур қарор болалар саломатлигини кучли иссиқ таъсиридан муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда эҳтимолий салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган. Фаолиятни вақтинча тўхтатиш тартиби Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг тегишли хулосалари ҳамда тавсиялари асосида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, масъуллар ота-оналарга мурожаат қилиб, фарзандлари саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни, куннинг энг иссиқ соатларида уларни очиқ ҳавода узоқ вақт қолдирмасликни ҳамда зарур эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишни сўради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар