43 йил хўжайинига хизмат қилган аёл унинг биологик қизи бўлиб чиқди

Туркияда кўпчиликни ҳайратга солган воқеа юз берди. 71 ёшли Қалбия исмли аёл умрининг 43 йилини тадбиркор Ниёзий Узмазнинг уйида, ишхонасида ва ёзги ҳовлисида хизматкор сифатида ўтказган. Бироқ у шу вақтгача ўзи хизмат қилаётган инсон аслида биологик отаси эканидан бехабар бўлган.
Маълум бўлишича, Қалбиянинг онаси ёшлигида Ниёзий Узмаздан ҳомиладор бўлган. Аммо турли сабабларга кўра чақалоқ бошқа эркакнинг фамилияси билан рўйхатга олинган ва бу ҳақиқат ўнлаб йиллар давомида сир сақланган.
Воқеа Ниёзий Узмазнинг вафотидан аввал қолдирган васияти ортидан ойдинлаша бошлаган. Суд қарори билан ДНК экспертизаси тайинланиб, ўтказилган генетик таҳлил Қалбия Ниёзий Узмазнинг биологик қизи эканини 99,9 фоизлик аниқлик билан тасдиқлади.
Шундан сўнг суд Қалбияни тадбиркорнинг қонуний фарзанди ва ворисларидан бири сифатида тан олди.
Суд қарорига кўра, у марҳум тадбиркорнинг меросидан улуш олиш ҳуқуқини қўлга киритди. Дастлабки маълумотларга кўра, аёл тахминан 1 миллиард турк лираси миқдоридаги меросдан тегишли улуш олиши мумкин. Ушбу ноодатий воқеа Туркия жамоатчилиги ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.






























Изоҳлар 0
…