Адиз Ражабов ва Айсанем Юсупова “Гулайим ва Қирқ қиз” янги тарихий филми учун синовдан ўтмоқда!

1 дақиқа ўқиш296
Адиз Ражабов ва Айсанем Юсупова “Гулайим ва Қирқ қиз” янги тарихий филми учун синовдан ўтмоқда!

Тошкент шаҳрида "Гулайим ва Қирқ қиз" тарихий фильми учун видеосинов жараёнлари давом этмоқда. Лойиҳа ижодкорлари асосий ва иккинчи даражали образларга мос актёрларни танлаш мақсадида номзодларни камера қаршисида синовдан ўтказмоқда.

Видеосиновларда таниқли актёрлар Адиз Ражабов, Айсанем Юсупова ва Шоҳруҳ Ҳамдамов ҳам иштирок этди. Улар фильмдаги қаҳрамонларнинг характери, ҳаракатлари ва руҳий ҳолатини ифодалашга қаратилган саҳналарни ижро этди. Ҳар бир актёрга образни очиб бериш учун турли вазифалар берилган.

Фильм устида ишлаётган жамоа ҳар бир қаҳрамоннинг ташқи кўриниши, нутқи ва хатти-ҳаракатларини тарихий муҳитга мослаштиришга эътибор қаратмоқда. Шу сабаб видеосиновлар лойиҳанинг асосий тайёргарлик босқичларидан бири ҳисобланади.

"Гулайим ва Қирқ қиз" фильми халқ оғзаки ижоди, миллий қадриятлар ва қаҳрамонлик анъаналарини экранда акс эттиришни мақсад қилган. Ҳозирча фильмнинг суратга олиш санаси ва премьера вақти маълум қилинмаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?