Сунъий интеллект актрисаси катта кинода илк бор бош ролни ижро этади

Сунъий интеллект ёрдамида яратилган Тилли Норвуд исмли рақамли актриса илк тўлиқ метражли фильмда бош ролни ижро этади. Буюк Британиянинг "Партикл 6" киностудияси "Мос келмаслик" номли лойиҳа устида иш бошланганини расман эълон қилди.
Фильм марказида тирик танаси, болалиги ва шахсий ҳаётий тажрибаси бўлмаган рақамли мавжудот туради. У атрофдаги дунёни фақат бошқа одамларнинг билимлари ва хотиралари орқали англайди. Воқеалар тизимдан қочган исёнкор сунъий интеллект уни ички ҳимоя чекловларини ўчиришга кўндирганидан кейин кескин ўзгаради.
"Мос келмаслик" студиянинг илк йирик тўлиқ метражли фильми ҳисобланади. Лойиҳа ҳозирча дастлабки босқичда. Режиссёр, сценарийнавис, монтажчилар ва сунъий интеллект мутахассисларидан иборат ижодий жамоа шакллантирилмоқда.
Тилли Норвуд ҳақида 2025 йилда хабарлар тарқалган эди. Унинг кино соҳасига кириб келиши актёрлар орасида норозилик уйғотди. Касаба уюшмалари рақамли образлар ҳақиқий ижрочиларнинг меҳнати асосида яратилиши ва келажакда актёрлик касбига хавф туғдиришидан хавотир билдирмоқда.































Изоҳлар 0
…