178 миллион долларлик соат рекорд нархда сотилди

178 миллион долларлик соат рекорд нархда сотилди

Ҳашамат ва муҳандислик санъати уйғунлашган Mystery Tourbillon соати ўзининг ноёб дизайни ҳамда мураккаб механизми билан бутун дунё эътиборини тортди. У нафақат қимматбаҳо безаклари, балки замонавий соатсозликнинг энг юксак ютуқларини ўзида мужассам этгани билан ҳам ажралиб туради.

Мазкур модель ноёб икки карра уч ўқли (dual triple-axis) турбиллон механизми билан жиҳозланган бўлиб, унинг ҳар бир детали юқори аниқлик ва маҳорат билан ишлаб чиқилган. Соат корпусига қўлда ўрнатилган 31,70 каратдан ортиқ олмос эса унга янада ҳашаматли кўриниш бағишлайди.

Маълум қилинишича, ушбу эксклюзив соат аукцион савдосида 178 миллион долларга сотилган. Натижада Mystery Tourbillon тарихдаги энг қиммат ва энг ноёб соатлардан бири сифатида эътироф этилиб, коллекционерлар ҳамда ҳашамат ихлосмандлари орасида катта қизиқиш уйғотди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар