340 миллион обуначига эга YouTuber MrBeast уйланди!

Дунёдаги энг машҳур ютуберлардан бири Жимми Дональдсон шахсий ҳаётидаги янгиликни мухлислари билан бўлишди. MrBeast тахаллуси билан танилган блогер 2022 йилдан буён муносабатда бўлган Теа Буйсен билан тропик соҳилда никоҳдан ўтди.
Жуфтликнинг турмуш қуриш режаси 2024 йилги Рождествода маълум бўлган эди. Ўшанда Дональдсон Теага оила қуришни таклиф қилган. Кейинчалик келин Италияда бир ой давом этган турмушсизлик билан хайрлашув тадбирини ўтказди.
Тўй учун MrBeast безаклари кўп бўлмаган оқ костюмни танлаган. Теа Буйсен келинлик либосида бўлган. Дональдсон маросимдан олинган суратларни Инстаграмда эълон қилиб, "Миссис Бистни топдим. Ҳаётимдаги энг гўзал кун эди", деган ёзув қолдирди.
Теа ҳам никоҳдан сўнг ижтимоий тармоқдаги исмини "Теа Дональдсон" деб ўзгартирди. 340 миллиондан зиёд обуначига эга блогернинг тўйи мухлислар орасида тез тарқалиб, кўплаб табрикларга сабаб бўлди.































Изоҳлар 0
…