Кафедаги кутилмаган меҳмон: 900 килолик буқа (видео)

Испанияда кафелардан бирида кутилмаган ва ноодатий ҳодиса юз берди. Подасидан ажралиб қолган, вазни қарийб 900 килограмм бўлган буқа тўсатдан кафега бостириб кириб, ташриф буюрувчиларни ҳайратда қолдирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода улкан буқанинг стол ва стуллар орасида хотиржам ҳаракатланаётгани акс этган. Вазият хавфли тус олиши мумкин бўлса-да, кафе ходимлари саросимага тушмаган. Хусусан, официант совуққонлик билан буқага яқинлашиб, уни эҳтиёткорлик билан ташқарига олиб чиқишга муваффақ бўлган.
Маълум қилинишича, ҳодиса давомида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва кафега ҳам жиддий зарар етмаган. Мазкур воқеа қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, кўплаб фойдаланувчилар официантнинг вазминлиги ва жасоратига юқори баҳо бермоқда.






























Изоҳлар 0
…