Нью-Йоркдаги суд биноси олдида ёнғин чиқармоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

Жорий йилнинг 20 июль куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Манхеттен туманида жойлашган иммиграция суди биноси олдида ёнғин чиқаришга уриниш ҳолати юз берди. Ҳодиса бино ташқарисига ўрнатилган видеокузатув камералари томонидан қайд этилган.
Тарқалган тасвирларда номаълум эркакнинг суд биноси олдида атайлаб олов ёққани акс этади. Воқеа ҳақида хабар келиши билан ҳудудга тезкор хизматлар етиб келган ва ёнғин қисқа фурсатда бартараф этилган.
Ҳуқуқ-тартибот ходимлари гумонланувчини воқеа жойининг ўзида қўлга олган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва бинога жиддий зарар етмаган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар воқеанинг сабаблари ҳамда гумонланувчининг ҳаракатлари ортида қандай мақсад бўлганига аниқлик киритмоқда.






























Изоҳлар 0
…