Жиззахда 308 миллион сўмлик КИА К8 хатланди

Жиззахда 308 миллион сўмлик КИА К8 хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочилари томонидан суд ва бошқа ваколатли идоралар қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида навбатдаги рейд тадбирлари ўтказилди.

Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор фуқаро ўз зиммасидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажармагани маълум бўлди. Шу боис, гаров мулки сифатида рўйхатга олинган ва 308 миллион сўмга баҳоланган КИА К8 русумли автомобил хатланди. Амалдаги қонун-қоидалар талабига биноан, ушбу транспорт воситаси вақтинча мусодара қилиниб, сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ушбу чора қарздорнинг суд қарорида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажаришдан бўйин товлагани сабабли қўлланилди. Агар у белгиланган муҳлатда қарздорликни тўлиқ бартараф этмаса, амалдаги тартибга мувофиқ, хатланган мошина сотувга чиқарилади ва тушган маблағ ундирувчининг манфаатларини қоплашга йўналтирилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар