Ота чақалоғини туғруқхонадан безатилган фурада олиб чиқди

Қашқадарё вилоятининг Касби туманида ота янги туғилган фарзандини туғруқхонадан ўзгача тарзда олиб чиқди. У бунинг учун фурани байрамона безатиб, ушбу қувончли лаҳзани яқинлари билан бирга нишонлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода безатилган юк машинаси туғруқхона олдига келгани акс этган. Ушбу ноодатий воқеа кўплаб интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортиб, изоҳларда ёш оилага самимий табрик ва эзгу тилаклар йўллашмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…