13 ёшли қизга барракуда ҳужум қилди: денгиз қонга бўялди

1 дақиқа ўқиш15.6K
13 ёшли қизга барракуда ҳужум қилди: денгиз қонга бўялди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Техас штатидан келган 13 ёшли Клер Макдонел Туркс ва Кайкос оролларида оилавий таътил пайтида барракуда ҳужумига учраб, оғир жароҳат олди.
  • Қиз саёз сувда қўлида ялтироқ билагузук билан турган вақтда йиртқич унинг қўлини тишлаб олган ва онаси ҳамда воқеа жойидаги ҳамшира ёрдамида қирғоққа олиб чиқилиб шифохонага етказилган.

Туркс ва Кайкос оролларида оиласи билан дам олаётган 13 ёшли америкалик қиз барракуда ҳужумига учраб, оғир жароҳат олди. Шунга қарамай, у ўзининг денгиз биологи бўлиш орзусидан воз кечмаслигини айтди.

Маълум қилинишича, Техас штатида яшовчи Клер Макдонел туғилган куни муносабати билан оиласи билан Кариб денгизидаги машҳур оролларга саёҳатга чиққан. Бироқ таътилнинг илк куниёқ кутилмаган воқеа юз берган.

Қиз денгизда сайоз сувда қўллари билан тик туриш машқини бажараётган вақтда қўлида ялтироқ билагузук бўлган. Шу пайт у қўлида кучли босимни ҳис қилган.

“Аввалига нимадир қўлимни қаттиқ тишлаганини англадим. Кейин қўлимни тортиб олганимда катта кумушранг думни кўрдим”, дейди Клер.

Орадан бир неча сония ўтиб, қиз қўлидан кўп миқдорда қон кетаётганини пайқаган. Унинг сўзларига кўра, атроф “қонга беланган даҳшатли фильм саҳнаси”ни эслатган.

Клернинг онаси дарҳол қизини қирғоққа олиб чиққан. Ўша ерда тасодифан дам олаётган ҳамшира биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, жгут қўйган. Шундан кейин қиз шошилинч равишда шифохонага олиб борилган.

Шифокорлар қон кетишини тўхтатиб, жароҳатга биринчи тиббий ишлов берган. Ҳозирда Клер Техасдаги уйига қайтган бўлиб, пайларини тиклаш бўйича жарроҳлик амалиётини кутаётгани айтилмоқда.

Қиз бошидан кечирган қўрқинчли воқеага қарамай, денгиз биологи бўлиш орзусидан воз кечмаслигини таъкидлади.

“Бир марта содир бўлган ҳодиса ҳайвонларга бўлган меҳримни ўзгартира олмайди. Қийинчилик бўлса ҳам, инсон ўз орзулари сари интилишда давом этиши керак”, деди у.

Мутахассислар эса сувга тушишдан аввал ялтироқ тақинчоқларни ечиб қўйишни тавсия қилмоқда. Чунки айрим денгиз йиртқичлари бундай буюмларни ўлжа деб қабул қилиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?