Эвтаназия хавфидаги 30 белуга кити шошилинч қутқарилмоқда

1 дақиқа ўқиш147
Эвтаназия хавфидаги 30 белуга кити шошилинч қутқарилмоқда

Канадада ёпилган Marineland денгиз паркида сақланаётган 30 нафар белуга кити халқаро қутқарув операцияси доирасида АҚШ ва Испаниядаги аквариумларга кўчирилмоқда. Бу қарор ҳайвонлар эвтаназия қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хавотирлардан сўнг қабул қилинди.

Парк раҳбарияти ҳайвонларга муносиб парвариш кўрсатиш имкони қолмаганини билдирган. Шу сабабли белуга китлари эвтаназия (яъни ҳайвоннинг ҳаётини ветеринар назорати остида сунъий равишда тугатиш) хавфи остида қолган эди. Бу ҳолат халқаро қутқарув операциясини бошлашга туртки бўлди.

Маълум қилинишича, қутқарув операциясининг биринчи босқичида олтита белуга махсус тайёрланган самолётлар орқали АҚШга жўнатилди. Уларнинг тўрттаси Чикагодаги Shedd Aquarium, яна иккитаси эса Сан-Антониодаги SeaWorld мажмуасига олиб кетилди.

Мутахассислар ҳайвонларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир белугани юмшоқ қопламали, қисман сув билан тўлдирилган махсус транспорт контейнерларига жойлаштирган. Парвоз давомида ветеринарлар уларнинг аҳволини узлуксиз назорат қилиб борган.

Эвтаназия хавфидаги 30 белуга кити шошилинч қутқарилмоқда

Режага кўра, жами 28 та белуга АҚШдаги тўртта йирик океанариумга жойлаштирилади. Қолган икки белуга эса Испаниянинг Oceanogràfic Valencia мажмуасига юборилади.

Мутахассислар барча белугалар кўчирилишидан аввал тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилаётгани, уларнинг янги яшаш муҳитига хавфсиз етказилиши эса қатъий назорат остида амалга оширилаётганини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?