Балиқ тутаётган 11 ёшли болага аллигатор ҳужум қилди

1 дақиқа ўқиш5.2K
Балиқ тутаётган 11 ёшли болага аллигатор ҳужум қилди

АҚШнинг Флорида штатида дам олиш учун келган 11 ёшли бола аллигатор ҳужуми оқибатида қўлидан айрилди. Фожиа бола отаси билан бирга балиқ овлаётган вақтда содир бўлган.

Маълум қилинишича, Пенсилванияда яшовчи Броди Терри отаси билан қирғоқда балиқ тутаётган пайтда ушлаган балиғини сувга қўйиб юбормоқчи бўлган. Шу вақт кутилмаганда сувдан чиққан йирик аллигатор унинг қўлига ташланган.

Suv yuzasida boshini ko'tarib turgan timsohning yon tomondan ko'rinishi.

Боланинг отаси ўғлини қутқариш учун дарҳол сувга сакраб тушиб, аллигаторнинг жағини очишга ҳаракат қилган. Бироқ жонзот айланиб кетгани сабабли боланинг ўнг қўли оғир жароҳат олган.

Шифокорлар жароҳатланган қўлни сақлаб қолиш учун бир неча марта жарроҳлик амалиётини ўтказган. Аммо оғир шикастланиш туфайли уни биллак қисмигача ампутация қилишга тўғри келган.

Ҳозирда Броди Терри касалхонадан чиқарилган ва Пенсилваниядаги уйида даволанмоқда. Унинг оиласи тиббий харажатларни қоплаш учун хайрия жамғармаси ташкил қилган. Яқинларининг айтишича, бола балиқ овлаш, бейсбол ва футболни жуда яхши кўрар эди. Энди эса у янги ҳаёт тарзига мослашиш билан бирга ўз севимли машғулотларини давом эттириш учун курашмоқда.

Флорида Балиқ ва ёввойи табиатни муҳофаза қилиш комиссияси маълумотига кўра, воқеадан кейин узунлиги қарийб 2,6 метр бўлган аллигатор топилиб, одамлар хавфсизлиги учун йўқ қилинган.

Мутахассислар аллигаторлар иштирокидаги бундай ҳодисалар кам учраса-да, аҳолини сув ҳавзалари яқинида эҳтиёткор бўлишга, ёввойи ҳайвонларга яқинлашмасликка ва уларни озиқлантирмасликка чақирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?