SpaceX космосдан Starship кемасининг ноёб кадрларини намойиш этди

SpaceX компанияси орбитал парвозни бажараётган Starship S40 космик кемасининг янги ва ноёб кадрларини омма еътиборига ҳавола етди. Мазкур тасвирлар Starlink V3 сунъий йўлдошларига ўрнатилган бир нечта оптик мосламалар ёзувларини бирлаштириш орқали тайёрланган бўлиб, келгусидаги миссиялар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳандислик синовларининг бир қисмидир.
Ixbt.com маълумотига кўра, SpaceX компанияси орбитал парвозни бажараётган Starship S40 космик кемасининг янги ва ноёб кадрларини омма эътиборига ҳавола этди. Мазкур тасвирлар шунчаки кўнгилочар видеоролик эмас, балки келгусидаги миссиялар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган муҳим муҳандислик синовларининг бир қисми экани билан аҳамиятлидир. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Компания вакилларининг тушунтиришича, тарқатилган видео ягона камера ёрдамида олинган эмас, балки Starlink V3 сунъий йўлдошларига ўрнатилган бир нечта оптик мосламалар ёзувларини бирлаштириш орқали тайёрланган. Бу усул мутахассисларга кема конструкциясини турли нуқталардан кузатиш имконини берди.
Сунъий йўлдошлар ёрдамида масофавий текширув
Орбитал гуруҳга киритилган олтита янги сунъий йўлдош махсус камералар билан жиҳозланган бўлиб, уларнинг асосий вазифаси Starship кемасининг иссиқлик ҳимоя экранини сканерлашдан иборат. Олинган тасвирлар Ер ёки кема бошқарувидаги операторларга узатилиб, ҳимоя қопламасининг ҳолати таҳлил қилинади.Ушбу технология келгусида Starship кемасининг Ер атмосферасига муваффақиятли қайтиши ва унинг тайёргарлигини баҳолаш усулларини мукаммалаштиришда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. Масофавий инспекция жараёнида кема атайлаб ўзининг иссиқлик ҳимоя экрани билан сунъий йўлдошлар томон бурилган.
Парвоз натижалари ва келгуси режалар
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25-июль куни амалга оширилган Starship S40 синов парвози деярли мукаммал тарзда ўтган. Ҳозирги вақтда кема Ҳинд океани сувларида сузиб юрибди ва SpaceX муҳандислари уни қайтариш ҳамда ўрганиш учун қутқарув миссиясига тайёргарлик кўрмоқда.Шу сабабли, кема қопламасидаги плиткаларнинг аниқ ҳолати бўйича якуний ва батафсил ҳисобот ҳали эълон қилингани йўқ. Мутахассислар кеманинг жисмоний ҳолатини яқин масофадан ўрганиб чиққачгина тўлиқ маълумот тақдим этилиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…