Россиялик олимлар Хибин тоғларида олтиндан ҳам қиммат янги минерал аниқлашди

Россиянинг Хибин тоғларидаги Киров конида янги минерал топилди. Олимлар ушбу модда аввал илмий адабиётларда қайд этилмаганини билдириб, унга «Кола ашкрофтити» деб ном берди.
Минерал таркибида иттрий борлиги аниқланган. Иттрий ноёб ер элементлари қаторига киради ва юқори технологияли ишлаб чиқаришда муҳим хомашё ҳисобланади.
Дастлабки баҳолашларга кўра, тоғ жинсида ҳосил бўлган бир миллиметрлик минерал қатламининг қиймати тахминан 145 долларга етиши мумкин. Шу сабаб топилма шартли равишда олтиндан қиммат минерал сифатида тилга олинмоқда.
Мутахассислар унинг таркиби, пайдо бўлиш жараёни ва саноатда фойдаланиш имкониятларини ўрганишни давом эттиради.































Изоҳлар 0
…