Россия байроғи туширилган гиламча ўзбекистонлик аёлни судга олиб келдими?

1 дақиқа ўқиш1.6K
Россия байроғи туширилган гиламча ўзбекистонлик аёлни судга олиб келдими?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Россиянинг Нижний Новгород вилоятида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароси Севара Мусаева уйининг кириш қисмига Россия давлат рамзлари тасвирланган гиламчани тўшагани сабабли ҳуқуқий муаммога дуч келиши мумкин.
  • Мазкур ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 329-моддаси бўйича ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бошланган бўлиб, жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароси Россия давлат рамзлари тасвирланган гиламчани уйининг кириш қисмига тўшагани ортидан ҳуқуқий муаммога дуч келиши мумкин. Мазкур ҳолат юзасидан Россия қонунчилиги доирасида жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилаётгани хабар қилинди.

Маълумотларга кўра, гап Севара Мусаева исмли ўзбекистонлик аёл ҳақида кетмоқда. У яшаб турган хонадоннинг эшик олдига Россия давлат байроғи ва герби тасвирланган гиламчани тўшаган. Шу ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборини тортган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 329-моддаси — давлат байроғи ёки давлат гербини ҳақорат қилиш аломатлари бўйича ҳуқуқий баҳо бериш жараёни бошланган. Агар жиноят таркиби мавжуд деб топилса, аёлга нисбатан расмий жиноят иши қўзғатилиши мумкин.

Севара Мусаева эса бу ҳаракатда ҳеч қандай ҳақорат ёки камситиш нияти бўлмаганини айтган. Унинг таъкидлашича, гиламчани бир неча кун аввал кўчадаги чиқиндилар орасидан топиб олган, ювиб тозалагач, уйига олиб кирган. Аёл бу каби буюмдан фойдаланиш қонунан жавобгарликка сабаб бўлишини билмаганини ҳам қўшимча қилган.

Айни пайтда мазкур воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Айрим Telegram-каналлар бу хабарнинг ҳаққонийлигига шубҳа билдирган бўлса, бошқа манбалар уни дастлаб Россиянинг федерал нашрларидан бири тарқатганини қайд этмоқда.

Ҳозирча Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мазкур ҳолат бўйича якуний қарор ёки расмий тергов натижаларини эълон қилмаган. Шу боис воқеанинг барча тафсилотлари ҳали расман тасдиқланганича йўқ.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?