Китоб туманидаги адирликда қуруқ ўтлар ёнди

Бугун, 1 август куни соат 13:35 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Қайнар» МФЙ ҳудудидаги йўл бўйида жойлашган адирликда қуруқ ўтлар ёнди. Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига Китоб тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 11-қутқарув қисмидан бир қутқарув бўлинмаси етиб борди. Мутахассислар кўрган зарур чоралар натижасида ёнғин соат 15:20 га келиб тўлиқ ўчирилди. Мазкур ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади.
Бугун, 1 август куни соат 13:35 да Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Қайнар» МФЙ ҳудудидаги йўл бўйида жойлашган адирликда қуруқ ўтлар ёниши қайд этилди. Қашқадарё вилояти ФВБ ахборот хизмати маълум қилди.
Хабар келиб тушиши билан воқеа жойига Китоб тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 11-қутқарув қисмидан бир қутқарув бўлинмаси етиб борди. Мутахассислар томонидан ёнғиннинг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш ва уни қисқа вақт ичида бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилди.
Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 15:20 га келиб тўлиқ ўчирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.






























Изоҳлар 0
…