Саккизоёқлар учун қурилаётган гигант ферма нега ёпилди?

Испанияда Нуева Песканова компанияси томонидан Лас-Палмас порти ҳудудида барпо етилиши режалаштирилган 65 миллион евролик дунёдаги илк тижорий саккизоёқ фермасини ташкил етиш режаси расман бекор қилинди. Атроф-муҳитга таъсири юзасидан беш йил давом етган ҳуқуқий баҳслар ҳамда жамоатчилик ва ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг кескин танқидларидан сўнг компания ушбу режадан воз кечди.
Испанияда дунёдаги илк тижорий саккизоёқ фермасини ташкил этиш режаси расман бекор қилинди. Бир неча йил давомида халқаро баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ушбу лойиҳа тугатилгани ортидан бир қатор давлатлар ва АҚШнинг айрим штатлари саккизоёқ етиштиришни у бошланмасиданоқ тақиқлаш чораларини кўрмоқда.
Гап Nueva Pescanova компанияси томонидан Канар оролларидаги Лас-Пальмас порти ҳудудида қурилиши режалаштирилган 65 миллион евролик ферма ҳақида бормоқда. Лойиҳага кўра, ҳар йили 3 минг тонна саккизоёқ гўшти ишлаб чиқариш кўзланган эди. Бироқ атроф-муҳитга таъсири юзасидан беш йил давом этган ҳуқуқий баҳслардан сўнг компания ушбу режадан воз кечди. Компания қарор фақат бизнес ва ҳуқуқий омиллар билан боғлиқлигини билдирган.
Лойиҳа 2021 йилда эълон қилинганидан буён ҳайвонлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва жамоатчиликнинг кескин танқидига учради. Мутахассислар саккизоёқлар юқори даражада ақл-заковатга эга, оғриқ ва стрессни ҳис қиладиган жониворлар эканини таъкидлаб, уларни сунъий шароитда оммавий парваришлаш ахлоқий жиҳатдан жиддий муаммо эканини билдиришди.

Олимлар фикрича, табиатда якка яшайдиган саккизоёқларни бир ҳавзада сақлаш стресс, тажовузкорлик ва ҳатто каннибализмга олиб келиши мумкин. Шу билан бирга, компания аквамаданият ёввойи табиатдаги саккизоёқларга бўлган босимни камайтиришини таъкидлаб келган эди.
Сўнгги йилларда АҚШнинг Вашингтон ва Калифорния штатлари саккизоёқ етиштиришни тақиқлади. Шунингдек, Испания, Мексика ва Чилида ҳам шунга ўхшаш қонун лойиҳалари муҳокама қилинмоқда. Мутахассислар Испаниядаги ушбу қарорни тижорий саккизоёқ фермаларига қарши курашда муҳим қадам сифатида баҳоламоқда, аммо келажакда бундай лойиҳалар бошқа ҳудудларда яна пайдо бўлиши эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти.






























Изоҳлар 0
…