13 ёшли бола ноодатий ғояси билан эътиборда: у ўзига тил яратиб, давлат ҳам тузди

Туркиянинг Самсун шаҳрида яшовчи 13 ёшли Арас Талҳа Чағлаян ўзига хос тил яратиб, "Суфи" номли хаёлий давлат тузди. Ушбу ғоя 2023 йилда синфдошлари тушунмайдиган шифрланган тил ўйлаб топишдан бошланган бўлиб, вақт ўтиши билан у алоҳида алифбо ишлаб чиқди ва давлат учун байроқ, пул бирлиги ҳамда 18 моддали конституция тайёрлади.
Туркиянинг Самсун шаҳрида яшовчи 13 ёшли Арас Талҳа Чағлаян ноодатий ғояси билан кўпчилик эътиборини тортди. У аввал ўзининг шахсий тилини яратган бўлса, кейинчалик шу тил асосида "Суфи" номли хаёлий давлатни ташкил этган.
Араснинг айтишича, бу ғоя 2023 йилда синфдошлари унинг ёзганларини тушунмаслиги учун махсус шифрланган тил яратишдан бошланган. Вақт ўтиши билан у тилни янада такомиллаштириб, унга алоҳида алифбо ишлаб чиққан.
Шундан сўнг ёш иқтидор эгаси ўзининг хаёлий давлати учун байроқ, пул бирлиги ва 18 моддадан иборат конституция ҳам тайёрлади. Унинг таъкидлашича, «Суфи» давлатида ҳозирда қарийб 1000 нафар фуқаро мавжуд.
"Давлатимнинг президенти — менман. Шунингдек, вазирлар маҳкамаси, шифохоналар, сартарошхоналар ва тадбиркорлар ҳам бор. Асосий мақсадим — “Суфи”ни дунёдаги энг ривожланган ва энг машҳур давлатлардан бирига айлантириш", — деди Арас.































Изоҳлар 0
…