Ақшда қидирувда бўлган жиноятчи Мекcикада 20 йил полициячи бўлиб ишлади

2004 йилда АҚШнинг Огаё штатидаги қотиллик иши бўйича қидирувда бўлган Антонио Лиано қарийб 20 йил ўтгач қўлга олинди. Маълум бўлишича, у АҚШни тарк етиб Мексикага қочиб кетган ва у ерда полиция ходими сифатида фаолият юритиб келган. Лиано Оахака штатидаги кичик шаҳарчалардан бирида яшаб, маҳаллий аҳоли ишончини қозонган ҳолда ҳуқуқ-тартибот тизимига ишга кирган. Ҳозирда мазкур иш юзасидан тегишли ҳуқуқий жараёнлар давом етмоқда.
2004 йилда АҚШнинг Огайо штатида содир этилган қотиллик иши бўйича қидирувда бўлган шахс қарийб 20 йил ўтгач ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қўлга олинди. Энг ҳайратланарлиси, гумонланувчи ҳибсга олинган вақтда Мексикада полиция ходими сифатида фаолият юритиб келаётгани маълум бўлди.
Маълум қилинишича, Антонио Лиано Огайо штатидаги барлардан бирида содир бўлган жанжал ва унинг ортидан юз берган қуролли тўқнашув оқибатида бир кишининг ўлимига алоқадорликда айбланиб қидирилган. Тергов органлари 2005 йилда уни ҳибсга олиш учун расмий ордер чиқарган. Бироқ шундан сўнг у АҚШни тарк этиб, Мексикага қочиб кетган.
Тергов маълумотларига кўра, Лиано кейинги йиллар давомида Мексиканинг Оахака штатидаги кичик шаҳарчалардан бирида яшаган. У маҳаллий аҳоли ишончини қозониб, ҳатто полиция хизматига ишга кирган ва узоқ йиллар давомида ҳуқуқ-тартибот тизимида фаолият олиб борган.
Қарийб йигирма йиллик қидирувдан кейин унинг шахси аниқланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан қўлга олинди. Ҳозирда мазкур иш юзасидан тегишли ҳуқуқий жараёнлар давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…