Бразилияда ўйин вақтида 15 ёшли футболчи отишма оқибатида вафот этди

Бразилиянинг Масеё шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашуви вақтида юз берган отишма оқибатида 15 ёшли футболчи Микаел Леандро да Силва вафот етди. "Сентро Sportиво Алагоано" ёшлар жамоаси аъзоси бўлган спортчи шифохонага олиб борилганига қарамай, шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Бразилиянинг “Centro Sportivo Alagoano” ёшлар жамоаси футболчиси, 15 ёшли Микаэл Леандро да Силва Масейо шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашуви вақтида юз берган отишма оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Globo нашри хабар тарқатди.
Маълум қилинишича, аввалроқ “Сан-Паулу” ёшлар жамоаси сафида ҳам тўп сурган иқтидорли футболчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган. Бироқ шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қонли воқеа маҳаллий гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноий гуруҳлар ўртасидаги қуролли тўқнашув натижасида содир бўлган. Отилган ўқлар ўйин бўлаётган ҳудудгача етиб келгани оқибатида ёш футболчи ҳалок бўлган.
Ҳодиса натижасида яна бир неча киши турли даражада жароҳат олган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеа юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаган бўлиб, отишмада иштирок этган шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор чора-тадбирлар давом этмоқда.
Мазкур фожиа Бразилия спорт жамоатчилигида катта қайғу билан қабул қилинди. Ёш иқтидор эгасининг бевақт вафоти нафақат унинг жамоадошлари ва мураббийлари, балки футбол мухлисларини ҳам чуқур изтиробга солди.






























Изоҳлар 0
…